Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Президент

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар


ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Душанбе шаҳрига келгач, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ, иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳаларини ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурини амалга ошириш мақсадида фаол мулоқот ва алмашувларни давом эттириш муҳим эканлиги таъкидланди.

Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Давлатимиз раҳбари Тожикистоннинг ШҲТдаги сермаҳсул раислиги даврида эришилган натижаларни юксак баҳолади ва бўлажак саммит тадбирлари муваффақиятли ўтказилишига тилакдошлик изҳор этди.

Мавзуга оид

Президент Шавкат Мирзиёев «Ипак йўли дур...

Аввало, “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиши билан сиз, қа...

Ўзбекистон Президенти “Матонат мадҳияси”...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ғалаба боғига ташриф буюрди...

Сўнгги янгиликлар