Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Февраль/2023   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон ва Швеция парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилмоқда

СТОКГОЛЬМ. 2 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Швециядаги Муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев Стокгольмда парламентнинг халқаро бўлими (Риксдаг) маслаҳатчиси Мартин Брозек билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Швеция парламентлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Риксдаг делегациясининг 2020 йилда мамлакатимизга ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Швеция парламентларидаги Дўстлик гуруҳлари орқали алмашувларни фаоллаштириш, шунингдек, ўзаро ташрифлар ва қўшма ҳамкорликни ташкил этиш орқали икки мамлакат парламентлари ўртасида доимий амалий алоқаларни давом эттириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишга  келишиб олинди.

Мавзуга оид

Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси р...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси бош ...

Европарламент депутати: Европа Иттифоқи ...

Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов Европарламент...

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ёнғ...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Ф...

Сўнгги янгиликлар