Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Март/2023   Таълим

Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари илмий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилмоқда

ЕКАТЕРИНБУРГ, 25 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консуллиги кўмагида  Халқаро қишлоқ хўжалиги университети (International Agrar University-IAU) ректори Мунира Аминова ва  Жанубий Урал давлат аграр университети  (ЖУДАУ) ректори Светлана Черепухина ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.


 Мулоқот аввалида олий таълим муасасалари фаолияти тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.

ЖУДАУ қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан ветеринария йўналишида малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича 90 йиллик тажрибага эга экани қайд этилди.

IAU раҳбарияти томонидан ўзбекистонлик фермерлар учун ташкил этилиши режалаштирилган семинарда ЖУДАУнинг малакали ўқитувчиларини жалб этиш, шунингдек, паррандачилик соҳасида  ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлик  билдирилди.

 Томонлар ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Тошкентда бўлиб ўтадиган  «Иннопром» халқаро кўргазмаси давомида имзолаш масалалари хусусида ҳам фикр алмашдилар.

Учрашув ниҳоясида кейинги босқич сифатида илмий масалалар бўйича проректорлар ва кафедра мудирлари даражасида учрашувларни ташкил этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Синхрон таржимонларни тайёрлаш бўйича са...

Маълумки, шитоб билан ўзгараётган бугунги замонамизда давлатлараро муносабатлар, халқаро а...

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот ма...

Кеча Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот ...

2021-2027 йиллар учун янги “Эрасмус+” да...

Бугун Тошкентда 2021-2027 йилларда биринчи йиллик янги “Эрасмус+” дастури тақдимоти онлайн...

Сўнгги янгиликлар