Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

06/Декабрь/2021   Президент

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Нур-Султон шаҳрида мамлакатимиз элчихонаси янги биносининг расмий очилиш маросимида иштирок этдилар


ТОШКЕНТ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида Нур-Султон шаҳрида мамлакатимиз элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қосим-Жомарт Тоқаев рамзий боғични кесиб, янги бинони тантанали равишда очдилар.

Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар элчихонада яратилган шароитлар билан танишди.

Замонавий бино юртимиз қурувчилари томонидан барпо этилган. Хоналар миллий услубда безатилган.

Дипломатик ваколатхона ҳудудида асосий бино, консуллик бўлими, ходимлар учун уй, дипломатик миссия раҳбарининг қароргоҳи, болалар ва спорт майдончалари жойлашган.

Музокара хоналари, анжуманлар залида барча шароитлар мавжуд. Элчихонанинг ўз кутубхонаси ҳам бор.

Иш жараёнларини самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган, ахборот технологиялари кенг жорий қилинган. Бу ердаги интерфаол ускуналар музокараларни онлайн шаклда ўтказиш имконини беради. Консуллик фаолияти учун “электрон навбат” тизими ўрнатилган, бу ерга келувчилар маълумотларни интерфаол тарзда олиш имкониятига эга.

Алоҳида эҳтиёжли одамлар учун ҳам зарур шароитлар яратилган.

Бир сўз билан айтганда, янги элчихона биносида барчаси иш сифати ва самараси юқори бўлишига, қардош мамлакат билан шерикликни янада кенгайтиришга қаратилган.

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев элчихонанинг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирдилар.

 

Мавзуга оид

Давлатимиз раҳбари таклифига биноан Турк...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бугун Туркманистон Президенти Г...

Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби...

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби Ше...

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев била...

Сўнгги янгиликлар