Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   Марказий Осиё

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара божхона постларининг ўтказувчанлик имкониятлари ошириш масалаларини муҳокама қилмоқда

ТОШКЕНТ, 28 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона хизматлари ходимлари ўртасида видеоконференцалоқа тарзида мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлат божхона қўмитаси маълумотига кўра, учрашувда икки давлат божхона хизматларининг соҳавий ва ҳудудий бошқармалари ҳамда чегарадош божхона постлари бошлиқлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида чегара божхона постларининг ўтказувчанлик имкониятларини ошириш борасидаги мавжуд муаммолар ва келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар, божхона постларини реконструкция ва модернизация қилиш, ўзбек-қозоқ давалат чегараси орқали ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва фуқароларга қулайликлар яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича Қозоғистон томони билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, божхона постларида тирбандликлар келиб чиқишини олдини олиш ҳамда божхона постларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича тадбирлар белгилаб олинди.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасида 10 та божхона постлари ва 2 та божхона пунктлари фаолият олиб бораётган бўлиб, бир сутка давомида ўртача 27 мингта транспорт воситалари ва 7 минг 200 нафар йўловчилар ҳаракатланмоқда.

Мавзуга оид

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича...

Бугун Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров Европа Иттифоқининг Марказий...

Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқ...

Туркманистондан муносабат: «Бобурнома» н...

Кеча Ашхободда буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур тав...

Сўнгги янгиликлар