Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Май/2022   Президент

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 19 май. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Турли даражаларда ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда – йил бошидан товар айирбошлаш 30 фоизга ошди.

Эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда бешта муҳим йўналиш – Давлат чегарасига оид масалаларда, савдо-сотиқни кўпайтириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, транспорт ва энергетика соҳаларида қўшма инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш борасидаги амалий ҳамкорликда аниқ натижаларга эришишга алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий мулоқот масалалари муҳокама қилинар экан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартибини ҳар томонлама тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

Етакчилар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек очиқлик, ишонч ва дўстлик руҳида ўтди.

"Дунё" АА архивидан олинган сурат

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Эрон Миллий хавфси...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний б...

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган й...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали боз...

Ўзбекистон Президенти Парламентлараро ит...

збекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишд...

Сўнгги янгиликлар