Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Июнь/2021   Спорт

Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди


ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча пойтахтимиздаги «Ҳилтон» меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари  президентлари Абдусалом Азизов ва Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Аҳмад Ал Тани ўртасида Ҳамкорлик шартномасини имзолашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг (ЎФА) маълум қилишича, икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасида имзоланган меморандумда кўзда тутилган кўп йиллик ҳамкорлик алоқалари бугун янги босқичга чиқди.

Бугун ЎФА президенти Абдусалом Азизов ва ҚФА президенти Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Аҳмад Ал Тани амалда бўлган ушбу меморандумга қўшимча сифатида футболни ривожлантириш, футбол бирдамлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, мусобақалар ташкилотчилиги, мураббийлар малакаси ва футбол жараёнлари хавфсизлиги билан богълиқ масалаларни ўз ичига олган ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.

Раҳбарлар ушбу ҳамкорлик шартномаси сўнгги давр мобайнида кўплаб ҳамкорликларга замин яратганлиги алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, улар келажакда ҳам Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик ривожланишда давом этишига ишонч билдирди.

ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов футболни ривожлантириш, айниқса, терма жамоаларга фойда келтирадиган иқтидорли футболчиларни тарбиялаш, терма жамоаларни тизимли равишда шакллантириш муҳим эканлигини эътироф этиб, бу борада Қатарнинг катта тажрибаси муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди. «Мен Қатар футбол ассоциациясининг сўнгги бир неча йил ичида самарали ҳамкорликни давом эттириш бўйича амалга оширган ишларини жуда қадрлайман. Яқин келажакда ҚФА билан ҳамкорликда ушбу меморандум икки мамлакат футбол ассоциацияларига тақдим этадиган имкониятлардан унумли фойдаланишимизни истайман. Биз мураббийларнинг малакасини ошириш ва яна кўплаб долзарб масалаларда Қатар томони билан яқин ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз», – деди Абдусалом Азизов.

Шунингдек, ЎФА президенти Қатар мамлакатини 2022 йилги жаҳон чемпионати арафасида кўплаб халқаро футбол тадбирларини ўтказаётганини эътироф этди. Қатарнинг бу борадаги тажрибаси келажакдаги ҳамкорлик учун жуда яхши имконият бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Шайх Ҳамад ҚФА ва ЎФАни бир-бирига боғлаб турадиган азалий муносабатларни этироф этди. «Мен бугун ушбу шартномани имзолаш ва ўзаро мустаҳкам муносабатларимизни кенгайтириш учун Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан бахтиёрман. Сўнгги бир неча йил давомида амалдаги Меморандум жадал суръатдаги ҳамкорлик алоқаларига туртки бўлди ва ҳар икки футбол ассоциацияга ҳам катта фойда келтирди. Аммо, мен Ўзбекистон футбол ассоциациясини янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш ҳамда Қатар футболи ва Қатар футбол ассоциацияси юртингиз футболига амалий фойда келтириши тарафдориман», – деди ҚФА президенти.

Келишувга киритилган янги қўшимчалар сифатида икки футбол ассоциацияси томонидан келишилган ўйинлар ва футболдаги коррупция хавфини енгиш учун амалга оширилган ишларни янада ривожлантиришга ўз хиссасини қўшиши таъкидланди. Сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътироф этилди.

Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Аҳмад Ал Тани ЎФА президентини Ўзбекистон 2022-йилги 23 ёшли футболчилар ўртасида ўтадиган Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритгани билан табриклади ва ҚФАнинг барча масалада ёрдамга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари раҳбарлари давом этаётган коронавирус пандемияси даврида Осиё футбол конфедерациясига аъзо ассоциациялар футболни ривожлантириш учун кўпроқ ҳамкорлик қилишлари зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, суҳбат давомида ОФК мусобақаларига тегишли бошқа бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Спортнинг таэквондо (ИТФ) тури бўйича бо...

Ғолиб ва совриндорлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг дипломи ҳамда эсдалик совғала...

2021 йил Тошкентда дзюдо бўйича жаҳон че...

Тошкентда мамлакатимизда бўлиб турган Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер би...

Ўзбекистонга дунёда оммалашиб бораётган ...

Бугунги кунда дунёда жадал суръатларда ривожланиб, оммалашиб бораётган текбол спорт тури т...

Сўнгги янгиликлар