Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

25/Август/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари минтақавий масалалар, хусусан, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар


ТОШКЕНТ, 25 август. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

 Учрашувда  олий даражадаги музокараларда эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли бажариш муҳимлиги бўйича умумий фикр билдирилди.

 Минтақавий масалаларга, жумладан, Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилади. Бу мамлакатда зиддиятларнинг кучайишининг олдини олиш ва миллий келишувга эришиш учун ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

 Қўшма инфратузилма ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

 Турли даражадаги бўлажак алоқаларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консу...

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) янги тайинланган бош консули Темур Раҳмонов ...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари “Корея Республика...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация бугун Душанбе шаҳр...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов кеча Норвегия ташқи ишлар вази...

Сўнгги янгиликлар