Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Президент

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари ҳамкорлик салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар


ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/.  Бугун Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Имрон Хон билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизматининг маълумотига кўра, икки мамлакат етакчиларининг жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтган саммитида Ўзбекистон ва Покистоннинг кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Шу йил бошидан икки томонлама товар айирбошлаш 2,5 баробар ортгани, 30 дан ортиқ янги қўшма корхона ташкил этилгани таъкидланди. Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар тикланди.

Самарали ишбилармонлик алмашинувларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш борасида биргаликдаги ишларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди. Энг аввало, преференциал савдо тўғрисидаги шартномани тез фурсатда қабул қилиш, транзит ва савдо муносабатлари тўғрисидаги битим қоидаларини бажариш, қабул қилинган “йўл харита”сига мувофиқ иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шулар жумласидан.

Учрашувда Афғонистонда вужудга келаётган ҳолатдан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон театр санъ...

Инсон ва жамият ҳаётида, халқнинг маънавий дунёсини, онгу тафаккурини юксалтиришда театр с...

Жорий йилда 900 дан ортиқ давлат мулки с...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги и...

Ўзбекистон Президенти Туркия вице-презид...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турга...

Сўнгги янгиликлар