Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Март/2023   Таълим

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда

БОКУ, 30 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси ўз фаолияти доирасида таълим ва илм-фан йўналишидаги алоқаларни ривожлантириш, икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштиришга катта эътибор қаратмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.


Жорий йилнинг январь ойида Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги қошидаги 53-мактаб билан “OCEP” (оlympic culture and education program) лойиҳаси доирасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Лойиҳанинг моҳияти – мактаб ўқувчиларини Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, тарихи, тили, маданий мероси ва таълим тизими билан яқинроқ таништириш билан изоҳланади.

 Бундан ташқари, жорий йилнинг февраль ойида ушбу мактаб билан ҳамкорликда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунларига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Элчихона кўмагида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги билан ҳамкорликда 20-26 март кунлари 53-мактаб раҳбарияти ва ўқувчиларининг Ўзбекистонга сафари амалга оширилди.

Ушбу сафар давомида озарбайжон томони Тошкент шаҳридаги Президент мактабида бўлишди, мазкур ўқув даргоҳида замонавий ва илғор таълим олиш учун яратилган барча шароитлар билан танишишди. Учрашувда мактаблар раҳбарияти ва ўқувчилари ўртасида қизғин мулоқотлар бўлиб ўтди, икки мактаб ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, халқаро фан олимпиадалари ва таълим ярмаркаларида ўзаро иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида Озарбайжон вакилларини Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданий мероси ва туризм салоҳияти билан кенг танитиш мақсадида Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига саёҳатлари ташкил этилди.

Шу билан бирга, Озарбайжон вакиллари “Ал-Беруний” халқаро мактабида ҳам учрашувлар ўтказишди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги “Ал-Беруний” халқаро мактаби ва Боку шаҳридаги 53-мактаб ўртасида “OCEP” лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди. Ҳужжатга мувофиқ икки мактаб ўртасида онлайн дарслар ўтказиш, тажриба алмашиш, ҳар икки мактабда Ўзбекистон ва Озарбайжон маданият кунлари, миллий байрамларини ўтказиш кўзда тутилган.

Мавзуга оид

Тошкентда Ўзбекистон ва Польшада олий та...

Кеча Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги т...

30 август куни «Ўзбекистоннинг янги тара...

Ўзбекистон Фанлар академияси, Ташқи ишлар, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Маданият вазир...

Пекинда таълим соҳасидаги Ўзбекистон-Хит...

Пекиндаги элчихонамизда “Beijing Silk Road Culture Development” компанияси раҳбари Цзан Ху...

Сўнгги янгиликлар