Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

05/Июнь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон ва Maльта бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди


РИМ, 5 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов ва Мальта молия ва бандлик вазири Клайд Каруан ўртасида видеоконференция шаклидаги музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Мальтада Ўзбекистон фуқароларининг иш билан таъминлаш имкониятлари ва тегишли битим тузиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров дипломатия миссиясининг консуллик округига Италиядан ташқари Сан-Maрино, Ватикан ва Мальта давлатлари ҳам киришини маълум қилди. Унга кўра, Мальтада бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига дипломатия миссияси томонидан консуллик хизматлари кўрсатилмоқда.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, хорижга меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қонуний ва хавфсиз ишлаши учун шарт-шароит яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Ўзбекистон томони Мальта билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор экани маълум қилинди.

 Элчихона маълумотига кўра, айни пайтда Ўзбекистоннинг 100 дан ортиқ фуқароси ушбу давлат ҳудудида ўқиш, вақтинчалик ишлаш ва бошқа сабабларга кўра бўлиб турибди.

Онлайн-мулоқотда Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов мамлакатимизда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини халқаро ҳуқуқий норма ва қоидаларга мувофиқ тартибга солиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўзлаб берди.

Клайд Каруан сўзларига кўра, мамлакат транспорт, қурилиш, ресторан ва меҳмонхона бизнеси соҳаларида мутахассисларга эҳтиёж сезмоқда. У  Maльта томони Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси орқали ушбу йўналишда идоралараро ёки ҳукуматлараро битим лойиҳасини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Малайзия давлат бошқаруви ...

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Малайя университети қошидаги Ижтимоий сиёсат ва бошқарув...

Латвиядаги Ўзбек маданият маркази раҳбар...

Мамлакатимизнинг Ригадаги элчиси Қадамбай Султонов Латвиядаги Ўзбек маданият маркази раҳба...

Малайзиялик Нақшбандия тариқати издошлар...

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Бутунжаҳон сўфийлик маркази (World Sufi Center) бош коти...

Сўнгги янгиликлар