Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Май/2021   Таълим

Ўзбекистон ва Малайзия университетлари вакиллари қўшма таълим дастурларини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди


КУАЛА-ЛУМПУР, 28 май. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Тошкентдаги Турин политехника университети ректори Жамшид Иноятхўжаев ва Осиё-Тинч океани технология ва инновация университети (The Asia Pacific University of Technology & Innovation – APU)  ректори Хари Нараянан ўртасида онлайн-музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Малайзия томони Ўзбекистон ҳукуматининг республикада юқори технологияли саноат ва компьютер инжинирингини ривожлантириш чора-тадбирлари билан таништирилди. Республикамизнинг кўплаб корхоналари учун саноатда машинасозлик, ахборот технологиялари ва дастурлаш соҳасида рақобатбардош мутахассислар тайёрлашда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг ўрни таъкидланди.

Музокаралар чоғида қўшма таълим ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар дастурий инжиниринг, саноат жараёнларида сунъий интеллектдан фойдаланиш, катта маълумотлар базаси (Big Data), киберхавфсизлик ва Интернет буюмлар (Internet of Things) соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.

Томонлар мазкур мутахассисликлар бўйича ўқув дастурлари, факультетлар учун илғор ўқув курсларини ташкил этиш, талабалар алмашинуви, илғор технологиялар соҳасида ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш, шунингдек, илмий мақола ва ўқув дастурлари чоп этиш имкониятларини муҳокама қилди.

Учрашув натижасида устувор амалий қадамлар, хусусан, Ҳамкорлик меморандумини имзолаш ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича  ўзаро таклифлар алмашиш бўйича келишиб олинди.

Мавзуга оид

Самарқанд давлат университетида Буюк Бри...

Кеча Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан Самарқанд давлат университети проректо...

Нурафшон шаҳрида Жанубий Корея билан ҳам...

Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси кўмагида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри ...

Икки давлат раҳбарларининг телефон орқал...

Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Конфуций номли Ўзбекистон-Хитой инстит...

Сўнгги янгиликлар