Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Август/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон ва Малайзия савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди

КУАЛА-ЛУМПУР, 17 август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, миллий ўзбек маҳсулотларининг Малайзия бозорларига экспорти ҳажмини кўпайтириш ва диверсификация қилиш, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида бугун Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчиси Равшан Усмонов Малайзия Миллий савдо ва саноат палатаси (National Chamber of Commerce and Industry of Malaysia – NCCIM) президенти Со Тянь Лаи билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Малайзия миллий савдо ва саноат палатасига 1962 йилда асос солинган бўлиб, у бешта мустақил таркибий палаталардан иборат. Палатанинг Малайзия бўйлаб 650 мингдан ортиқ аъзоси мавжуд.

Учрашув давомида NCCIM раҳбари Со Тянь Лаи Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолар экан, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар бундан ҳам  юқори салоҳиятга эга экани ва томонлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳар икки мамлакат тараққиётига хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбирда Малайзия томони Ўзбекистонда фаолият юритаётган эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, кичик ва ўрта бизнес, шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг жуда тармоқлари бўлган тўқимачилик соҳаси, кончилик ва кимё саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнлари билан батафсил таништирилди. Малайзия ишлаб чиқарувчилари учун Ўзбекистон ўзининг географик жойлашуви билан Марказий Осиё ва Ҳамдўстлик мамлакатлари бозорига чиқишда ўзига хос хаб вазифасини бажариши қайд этилди. 

Музокаралар якунида Малайзия Миллий савдо ва саноат палатаси президенти бошчилигида ташкилотнинг бешта мустақил палаталари президентлари иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти билан яқин орада видеомулоқот ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Малайзия томони режалаштирилган ушбу онлайн учрашув давомида томонлар ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолаш таклифини билдирди.

Мавзуга оид

Қуёнчилик миллий моделини яратишда Франц...

Мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси дипломатлари Франциянинг «Groupe Grimaud» концерни...

Ар-Риёдда экология соҳасида лойиҳаларни ...

Саудия Арабистони пойтахтида Ўзбекистон элчихонаси вакилларининг Жаҳон мусулмон ёшлари уюш...

ИТСВ: 8 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон...

Австрия ҳукумати ва ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида То...

Сўнгги янгиликлар