Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   Илм-фан

Ўзбекистон ва Малайзия космик соҳада қўшма тадқиқотлар ўтказиш истиқболларини муҳокама қилмоқда

КУАЛА-ЛУМПУР, 28 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз  элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги («Ўзбеккосмос») бош директори вазифасини бажарувчи Шуҳрат Қодиров ва Малайзия космик агентлиги бош директори Азликамил Напиа ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Малайзия вакили Ўзбекистонда космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар, жумладан «Ўзбеккосмос» агентлигининг асосий вазифалари билан таништирилди.

Томонлар космик мониторингни амалга ошириш, сунъий йўлдош аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш, космик ва геоахборот технологиялари ёрдамида иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган дастурларни қўллаш йўналишларида тажриба алмашиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни йўлган қўйиш  масалаларини муҳокама қилди.

Космик тармоқни ривожлантириш соҳасидаги Малайзия қонунчилигини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув натижасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича  ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкорлик Меморандумини  ишлаб чиқиш ва имзолаш, шунингдек ўзаро ташрифларни амалга ошириш каби қатор  келишувларга эришилди.

 

Мавзуга оид

Халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва соври...

Халқ таълими вазирлиги томонидан Халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқу...

Ўзбекистонда илк маротаба «Ислом энцикло...

Ўзбекистонда илк маротаба «Ислом энциклопедияси» нашрга тайёрланди....

Тошкент давлат шарқшунослик университет...

Тошкент давлат шарқшунослик университетига туркиялик мутахассислар педагогик фаолият учун...

Сўнгги янгиликлар