Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Июнь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ва Литва ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари икки томонлама иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 8 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун видеоконференцалоқа шаклида Литва ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Мантас Адоменас билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали Ўзбекистон-Литва муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

 Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги иқтисодий дипломатияни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, ўзаро савдо ҳажмларини ошириш ва савдо айланмаси номенклатурасини диверсификация қилиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини, жумладан, транспорт-логистика соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга томонларда қизиқиш борлиги тасдиқланди.

 Минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги икки мамлакат ҳамкорлигининг алоҳида жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Россиядаги элчихонада бош консул бўлиб и...

Мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси бош консули Меҳриддин Хайриддинов Ўзбекистон Респуб...

Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар ваз...

Кеча Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи сиёсий идоралари юридик хизматларининг видеоконференц-...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ элчиси...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди...

Сўнгги янгиликлар