Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

04/Декабрь/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ва Канада ТИВ раҳбарлари музокараларда канадалик инвесторларни мамлакатимизнинг турли тармоқларидаги лойиҳаларга жалб этиш орқали иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди

ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /Дунё» АА/. ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Польшадаги 29-йиғилиши доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Канада ҳамкорлигининг дипломатик, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий базасини кенгайтириш, парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

Канадалик инвесторларни Ўзбекистоннинг турли тармоқларидаги лойиҳаларга жалб этиш, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш орқали иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро ташрифлар ва Канада университетлари билан академик дастурларни амалга ошириш, Канаданинг етакчи университетларининг Ўзбекистонда филиалларини очиш орқали илмий ва таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида қардош шаҳар муносабатларини ўрнатиш, экология, рақамлаштириш ва “яшил иқтисодиёт” йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Латвия ташқи ишлар вазирл...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимизга амалий ташриф билан к...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Хитой элчисини қа...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бугун Хитой элчиси Цзя...

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва АҚ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида коррупция, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва ...

Сўнгги янгиликлар