Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

02/Декабрь/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон ва Италия вакиллари қурилиш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди


МИНСК, 2 декабрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Минскдаги элчихонаси кўмагида видеоконференция шаклида Ўзбекистон қурилиш вазирлиги, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги раҳбарияти ва Италиянинг «GEI Holding» компанияси вакиллари ўртасида мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Онлайн-тадбирда Ўзбекистон қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Давронжон Одилов, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори ўринбосари Ойбек Элмуродов, «GEI Holding» вице-президент Александр Дерябин ва компаниянинг Беларусдаги вакили Николай Ботко иштирок этди.

Томонлар қурилиш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва илғор технологиялар жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

«GEI Holding» компанияси раҳбарияти пудратчи ва инвестор сифатида, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида Ўзбекистонда ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектлари қурилишида иштирок этишдан манфаатдор эканини билдирди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвестиция киритаётган компанияларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тақдим этилаётган имкониятлар, мамлакатимизда муваффақиятли бажарилаётган ва истиқболли дастурлар, инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Музокаралар якунида истиқболли лойиҳалар бўйича ахборот алмашиш ва ташкилий-техник масалаларни ҳал этиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Жиззахда етиштирилаётган заъфароннинг Ит...

Кеча «BMB Trade Group» компаниясининг кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Италияни...

Икки томонлама келишувлар амалга оширили...

Видеоконференция шаклида икки томонлама келишувларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ...

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳамкорли...

Мамлакатимизнинг Жиддадаги Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси аг...

Сўнгги янгиликлар