Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   Таълим

Ўзбекистон ва Испания таълим соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини ўрганмоқда


МАДРИД, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Мадрид шаҳридаги элчихонаси кўмагида Испания таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш вазирлигининг Режалаштириш ва таълимни бошқариш департаменти, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги Президент мактаблари ўртасида видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқа «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-мулоқотда Испания вакиллари Президент таълим муассасаларининг ташкил топиши, мақсад ва вазифалари ҳамда дунё таълим стандартларига мос равишда жорий қилинган ўқитиш тизими билан таништирилди.

Испания таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш вазирлигининг Режалаштириш ва таълимни бошқариш департаменти  директори Хосе Мануэль Бар Сендон сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида ёшларнинг замонавий талаблар даражасида таълим олишини таъминлаш муҳим масаллардан бири ҳисобланаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, узоқни кўзлаган мақсадларга эришишда Президент мактаблари фаолиятини ташкил этиш ва у ерда иқтидорли ёшларни тарбиялаш тўғри ўйланган қадам бўлди. 

Видеоконференция натижасида Испания таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш вазирлиги  ҳамда Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги Президент мактаблари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, хусусан, ўқув муассасаларини турли адабиётлар ва ўқув жиҳозлари билан таъминлаш, таълим  соҳасида тажриба алмашиниш йўлга қўйиш бўйича муносабатларни ривожлантиришга оид келишувларга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда аёллар, тинчлик ва хавфсизл...

Мазкур ташаббус ҳақида ЕХҲТ Котибияти томонидан ташкил этилган «Аёллар, тинчлик ва хавфсиз...

Ҳиндистон билан электр энергетикаси тарм...

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакатнинг “NTPC Ltd.” электр эне...

Андижонда «Collegium Humanum» Варшава ме...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Collegium Humanum» Варшава менежмент университети Андиж...

Сўнгги янгиликлар