Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Август/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги алоқалар ривожланиб бормоқда

ПЕКИН, 17 август. /«Дунё» АА/. Хитойнинг Сиань шаҳрида (Шэньси провинцияси ) “Хитой - Ўзбекистон савдо-иқтисодий, маданий ва туризм бўйича ҳамкорлик конференцияси” бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ва Шэньси провинцияси ҳукумати кўмагида ташкил этилган мазкур тадбирда Хитойнинг “Longi”, “Shaanxi Tourism Group”, “Shaanxi Automobile Group”, Shaanxi Logistics Group”, “Yanlin Modern Agricultural International Cooperation”, “Shaanxi Heavy Duty Automobile Import and Export” ва “Xixian New Area Silk Road Cultural Tourism Development” каби халқаро нуфузга эга бўлган компанияларининг вакиллари иштирок этди.

Анжуман қатнашчиларига “2022-2026 йилларга мўлжалланган  Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, сўнгги йилларда республикада хорижий инвесторлар ва ишбилармонларга яратилаётган имкониятлар ҳамда эркин бизнес фаолияти билан шуғулланиш учун қулай шароитлар ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Шэньси провинцияси ҳукумати раҳбарияти мамлакатларимиз ўртасидаги тарихий ва дўстона алоқаларни юқори баҳолашар экан, Хитой компаниялари ва ишбилармон доираларини фаол ҳамкорликка чақирди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида савдо, саноат, инновация ва ахборот технологиялари йўналишларида ҳамкорликни янада кенгайтиришдан томонлар бирдек манфаатдор экани таъкидланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Харьков вилояти раҳбар...

Мамлакатимизнинг Украинадаги элчиcи Алишер Курманов кеча Харьков вилояти давлат маъмурияти...

ИТСВ: Брюсселда Ўзбекистон ва Европа Итт...

Брюсселда (Бельгия) Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадридди...

Ўзбекистонда мисрлик ҳамкорлар билан бир...

Қоҳирада технологиялар халқаро кўргазмасида ўтказилган музокараларда Мисрнинг етакчи компа...

Сўнгги янгиликлар