Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Август/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар Бельгия ОАВ диққат марказида

БРЮССЕЛЬ, 11 август. /«Дунё» АА/. Белгияда чоп этиладиган оммабоп «The Brussels Times» газетаси саҳифасида «Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилмоқда» сарлавҳали мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда жорий йил 6 июль куни Брюсселда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг тасдиқланиши маросимига оид тафсилотлар атрофлича қаламга олинган.

«Янги битим 1996 йилдан Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги амалдаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўрнини босиши ва икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши кўзда тутилган. Амалдаги битим, асосан, сиёсий мулоқот, демократия соҳасидаги ҳамкорлик, инсон ҳуқуқлари, маданий алоқаларни ривожлантириш, молиявий ва техник ҳамкорлик, сармоялар, товар ва хизматлар савдоси, шунингдек интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олади», деб ёзади нашр.

Мақолада таъкидланишича, янги битим савдо ва унга алоқадор масалалар, шу жумладан, божхона бошқарилуви, техник тартибга солиш, санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари, рақобат, низоларни ҳал қилиш ва бошқа соҳалар билан боғлиқ кенг кўламли масалаларни қамраб олган.

«Бундан ташқари, Жаҳон Савдо ташкилотининг асосий қоидаларини киритиш орқали сармоявий ҳамкорлик, товарлар, хизматлар ва интеллектуал мулк савдоси соҳасидаги ҳамкорлик доираси сезиларли даражада кенгайтирилди», деб ёзади газета.

Шунингдек, «The Brussels Times» янги битимда ташқи сиёсат, хавфсизлик, низоларнинг олдини олиш ва инқирозни бошқариш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, бошпана тақдим этилиши ва чегараларни бошқариш, ноқонуний миграцияга қарши кураш, уюшган жиноятчилик ва коррупция, терроризмга қарши кураш каби янги йўналишлар ҳам ўз ифодасини топганини алоҳида таъкидлаган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассам...

Жанубий Кореянинг «The Korea Herald» газетасида «БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон томонидан ...

Миср ОАВ Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги ...

Мисрнинг «Sada El Balad» нашрида «Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги энг йирик чуқур газни қай...

Бухорода бўлиб ўтган Ўзбекистон-Туркмани...

Туркманистоннинг «ORIENT» (orient.tm) ахборот агентлиги томонидан Бухорода ўтказилган Ўзб...

Сўнгги янгиликлар