Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Июнь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ва ЕИ ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди


ТОШКЕНТ, 2 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда «ЕИ – Марказий Осиё» ва «Ўзбекистон – ЕИ» шаклида бўлиб ўтадиган тадбирлар муҳокама қилинди.

 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияга тайёргарликнинг бориши тўғрисида фикр алмашилди. Жозеп Боррель Евроиттифоқнинг ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш сиёсати ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги минтақавий сиёсати нуқтаи назаридан мазкур форумнинг долзарблигини қайд этди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон-Латвия сиёсий маслаҳатлашувла...

Кеча видеоконференция шаклида Ўзбекистон-Латвия сиёсий маслаҳатлашувларининг 16-раунди бўл...

ТИВ ходимлари ишчи гуруҳ таркибида Бухор...

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига сафари давомида маҳаллалар даражасида муаммолар...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири “Бир макон...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун онлайн шаклда “Бир макон, бир йўл” т...

Сўнгги янгиликлар