Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Май/2023   Ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Чехия фармацевтика соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 29 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси ва Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича Чехия савдо-саноат палатаси кўмагида Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Чехиянинг “Dr. Muller Pharma” компанияси вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


“Dr. Muller Pharma” дори воситалари, тиббиёт маҳсулотлари, биологик актив қўшимчалар ва косметика ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Европа, Африка ва Осиёнинг 40 дан ортиқ давлатларига ўз маҳсулотларини экспорт қилиб келади.

Компания вакиллари Андреа Верис ва Ирина Филипи музокаралар давомида Ўзбекистондаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини, жумладан, фармацевтика соҳасини ўстириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ҳамда фармацевтика саноатида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорликни қайд этди.

Музокаралар якунларида Чехия томони, хусусан, мамлакатимиздан дори-дармон ва косметика маҳсулотларини тайёрлаш учун хом ашё етказиб бериш бўйича Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги билан яқин ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг тиббиёт...

Ўзбекистон ва Жанубий Корея мудофаа идоралари ўртасида аввал эришилган келишувларга кўра, ...

Тожикистондан муносабат: Президент Шавка...

Тожикистон Миллий фанлар академияси Осиё ва Европа мамлакатлари институти илмий ходими Вик...

Ўзбекистон мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо б...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ...

Сўнгги янгиликлар