Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Январь/2023   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 28 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Бельгия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий, Жануби-Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари департаменти директори Люк Лебо билан видеоконференция шаклида мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Ўзбекистон-Бельгия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари, турли даражадаги қўшма тадбирларни ўтказиш режалари, шунингдек, икки давлат ўртасида режалаштирилаётган битимлар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, хусусан, Бельгия олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда қўшма тадбирлар ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар турли йўналишларда конструктив мулоқотни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини тасдиқлади.

Мавзуга оид

Исломободда Ўзбекистон ва Покистон сиёси...

Кеча Исломободда Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатл...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Брюссель ш...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация кеча Брюссель шаҳр...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Остона шаҳрида бў...

Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияс...

Сўнгги янгиликлар