Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Январь/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон ва Беларусь паррандачилик саноати учун аралаш озуқа ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди

МИНСК, 18 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон «Паррандасаноат» уюшмаси ва Беларуснинг «Lacroix» компанияси раҳбарияти ўртасида видеоконференция воситасидаги музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Онлайн учрашув чоғида паррандачилик саноати учун озуқа базасини ривожлантиришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, Беларуснинг илғор технологиялари ва тажрибасини жалб этган ҳолда озуқа ишлаб чиқариш мажмуаларини барпо этиш бўйича кооператив лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Беларусь компаниясига Ўзбекистонда паррандачиликни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвестиция муҳити ва мамлакатимизнинг тобора ўсиб бораётган бозори, жозибали халқаро бизнес имкониятлари ва истиқболли дастурлар ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Беларусь томонидан озуқа базасини такомиллаштириш ва саноатни ривожлантириш соҳасида кооперацион алоқаларни йўлга қўйишга, шунингдек, Ўзбекистонда қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этишни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистонда энг фойдали озуқа қўшимчаларни ишлаб чиқариш, уларни Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш бўйича норматив ҳужжатлар, шунингдек, хусусий капитал иштирокида истиқболли лойиҳа таклифларини тайёрлаш бўйича қатор келишувларга эришилди.

Ўз навбатида, Беларусь компанияси ушбу таклифларни ўрганиб чиқиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини шакллантириш ва уларни батафсил муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга амалий сафар уюштиришини маълум қилди.

  Учрашувда, шунингдек, томонлар истиқболли лойиҳалар бўйича тезкор ахборотларни ўзаро алмашиш ва ташкилий-техник масалаларни ҳал этишга ҳам келишиб олди.

«Lacroix» компанияси юқори сифатли аралашма озуқа, премихлар ва озуқа қўшимчалари (аминокислоталар, витаминлар), мураккаб компонентлар ва озиқланиш дастурлари формулаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Ҳозирги пайтда компаниянинг  маҳсулотлари Россия, Европа (Польша, Германия, Венгрия, Италия) ва Канада бозорларига етказиб берилмоқда.

Мавзуга оид

Нидерландиянинг энг замонавий иссиқхона ...

11 июнь куни Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимовнинг «KUBO» комп...

Ҳиндистондаги етакчи клиникалардан бирин...

Тиббиёт соҳаси Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бир...

Мисрда ўтказилган кечада“Ўзбекистон – Уч...

Ўзбекистоннинг Қоҳира шаҳридаги элчихонаси томонидан Миср Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, лива...

Сўнгги янгиликлар