Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг янги марралари белгиланмоқда

ДЕҲЛИ, 28 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Ҳиндистон олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ишлар доирасида айни кунларда Наманган муҳандислик-қурилиш институти делегациясининг мазкур мамлакатга ташрифи амалга оширилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Мамлакатимиз вакиллари ташриф давомида Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Мейрут шаҳрида жойлашган Субхарти университети раҳбарияти билан музокаралар ўтказди. Мулоқот чоғида икки олий ўқув юрти ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви имкониятлари батафсил муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳақида тақдимот намойиш этилди.

Музокаралар якунида икки олий ўқув юрти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур меморандум профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, ўқув ва академик дастурлар борасида ҳамкорлик, илмий-тадқиқот ишларини биргаликда юритиш каби кўплаб масалаларни ўз ичига олади.

Ташриф давомида шунингдек, университет факультетлари фаолияти билан яқиндан танишилди.

Субхарти университети 2008 йилда ташкил топган бўлиб, Ҳиндистоннинг энг нуфузли олий ўқув юртлари қаторига киради. Ушбу муассасадаги 14 та факультетда 6 минг 300 нафардан ортиқ талаба муҳандислик, технология, ҳуқуқ, журналистика, менежмент ва тиббиёт каби йўналишларда таҳсил олмоқда.

Мавзуга оид

Озарбайжонда Ўзбекистон туристик салоҳия...

Мамлакатимизнинг Бокудаги элчихонаси Озарбайжон туризм ва менежмент университетида таҳсил ...

Россиядан Қорақалпоғистонга техник ёрда...

Кеча Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида ушбу мамлакатнинг «БЛ Групп» ва «Трансм...

Бош консулхонада Туркия ички ишлар вазир...

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасида Туркия ички ишлар вазирлиги Миграц...

Сўнгги янгиликлар