Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги илмий-инновация ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама қилинди


ДЕҲЛИ, 23 июнь. /”Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчиси Дилшод Аҳатов нуфузли хорижий илмий марказлар билан инновация соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида Ҳиндистон миллий инновациялар жамғармаси директори Випин Кумар билан мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Видеоконференция алоқаси воситасида бўлиб ўтган тадбирда илмий инновация соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.  

Ҳинд томонига Ўзбекистонда қатор соҳаларда инновацион ечимларни кенг тадбиқ этиш, бу борада олиб борилаётган фаол давлат сиёсати тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилгани баробарида мазкур йўналишда эришилган амалий натижалар хусусида ҳам сўз борди.

Мулоқот чоғида республикамизда ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиладиган “Innoweek.uz” халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида Ҳиндистон миллий инновациялар жамғармаси вакилларининг фаол иштирок этишига умид билдирилди.

Випин Кумар ўзи раҳбарлик қилаётган муассаса фаолияти, бугунги кунга қадар эришилган муваффақиятлар ҳақида тўхталар экан, жамғарма томонидан қишлоқ хўжалиги, ветеринария, муҳандислик, инсон саломатлиги каби муҳим соҳаларда кўплаб лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилганини маълум қилди. У Ўзбекистондаги тегишли илмий инновация марказлари билан ўзаро манфаатли алоқалар юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Учрашув сўнггида жамғарма томонидан тўпланган ижобий тажрибани назарда тутган ҳолда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатлари атрофлича муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси янг...

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси 1 майдан бошлаб қуйидаги манзилда жойлашган янги бин...

Ўзбекистон элчиси Россия ташқи ишлар ваз...

Кеча Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Руд...

Ўзбекистон элчиси Япония адлия вазири би...

Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Япониядаги дипломатик миссияси якунланиши арафасида адлия...

Сўнгги янгиликлар