Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Март/2023   Спорт

Ўзбекистон U-20 Осиё кубоги ярим финалига чиқди ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 12 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси футболчилари австралиялик рақибларини мағлуб этиб, Осиё кубоги ярим финалига йўл олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан маълум қилинишича, футбол бўйича 20 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) Осиё кубоги чорак финалида Австралия терма жамоасини мағлуб этди. 11 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган ўйин 1:1 ҳисобида якунланган бўлса-да, пенальтилар сериясида ўзбекистонликлар рақибларини ортда қолдирди.

Учрашувнинг 77-дақиқасида Австралия ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Габриел Попович томонидан киритилган голдан сўнг ҳисоб очилди. Аммо орадан икки дақиқа ўтиб «Насаф» ярим ҳимоячиси Зафармурод Абдираҳматов ҳисобни тенглаштирди.

Пенальтилар сериясида бош мураббий Равшан Ҳайдаров шогирдлари аниқроқ ҳаракат қилишди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогининг ярим финалига чиқди ва 20 май — 11 июнь кунлари Индонезияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз: бунга қадар жамоалар гуруҳ босқичида ўйнаган. Хусусан, терма жамоа Сурия (2:0) ва Ироқ (1:0) устидан икки марта ғалаба қозониб, Индонезия (0:0) билан дуранг ўйнаган ҳолда 7 очко билан гуруҳини биринчи ўринда якунлаган.

Яна бир чорак финал учрашувида Ироқ Эронни мағлуб этган (1:0). 12 март куни Корея ва Хитой, шунингдек, Япония ва Иордания терма жамоалари ўйнайди.

Мавзуга оид

Юртимизда халқаро спорт тадбирлари вақти...

Хитойда аниқланиб, сўнгра кўплаб давлатларига кириб борган COVID-19 коронавируси билан боғ...

U-16 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш сана...

Жорий йилнинг куз фаслида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш ...

Хоразмда ўзбек кураши бўйича ёшлар ўрта...

Жорий йил 11-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятида ўзбек кураши бўйича ёшлар ўртасида Ўзбек...

Сўнгги янгиликлар