Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Июнь/2021   Иқтисодиёт

Ўзбекистон транспорт вазирлиги делегацияси Беларусга келди


МИНСК, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон транспорт вазирлиги делегацияси кеча амалий сафар билан Беларусга  келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, сафардан кўзланган мақсад соҳа идоралари ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш, Беларуснинг йўл хўжалиги тармоғидаги ижобий тажрибасини ўрганиш, траспорт соҳасини рақамлаштириш жараёни билан танишишдан иборатдир.

Ўзбекистон делегацияси Беларусь транспорт ва алоқа вазирлиги,  Божхона органлари  ва «Минсктранс» давлат корхонаси вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Музокаралар чоғида транспорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, мамлакатларнинг транзит салоҳиятини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишда ҳамкорлик истиқболлари ва юк ташувчилар дуч келадиган масалаларни тезкор ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди. Ҳужжатларни бошқаришни автоматлаштириш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш, транспорт текшируви ва божхона назоратини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф дастуридан, шунингдек, ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш каналларини ривожлантириш бўйича техник ечимлар, йўлларни рақамли бошқариш тизимлари ва пулли йўлларда электрон йиғимларни амалга ошириш  жараёнлари билан танишиш режелаштирилган.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги делегациясининг Беларусга амалий сафари 10 июнгача давом этади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Ар-Риёдд...

Кеча Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Ар-Риёдга ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари ...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида...

Бугун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкор...

Ҳукумат комиссиияси Хоразм вилояти тадби...

Жорий йил 28 апрель куни давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республика...

Сўнгги янгиликлар