Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг турк бозоридаги улуши янада кўпаяди


АНҚАРА, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ва Ўзбекистон Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан  юртимиз маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг туркиялик ҳамкорлар билан онлайн музокаралари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Элчихонадан маълум қилинишича, тадбирда ҳар икки томондан жами 120 компания вакиллари иштирок этмоқда.

Дастлаб “В2В” шаклдаги музокаралар бўлиб ўтди. Унда «Alliance Textile», «Global Textile Solutions», «Gurlan Global Textile», «Paxtakor Textile», «R-B Gold Textile», «Saff Textile» ва «Urganch Bahmal» каби маҳаллий корхоналаримиз ўз маҳсулотларини турк компанияларига таклиф этиш  ҳамда битимлар имзолаш имкониятига  эга бўлдилар.  

Уч кун давом этадиган музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасидаги қатор учрашувларни ўтказилиши белгиланган.

- Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари учун Туркия бозорида катта салоҳият мавжуд, - деди Туркиянинг «TEM GROUP» фирмаси раҳбари Эндер Ўзтурк. – Ушбу тадбирга «İlsan», «Sanko», «Gelin Textile», «Arbil Yarn», «Özdilek», «Gürel Textile» ва «Özel Textile» каби йирик турк импортчилари катта қизиқиш билдирмоқда. Биз аввал Ўзбекистондан фақат пахта толасини сотиб олган бўлсак, бугунги кунда калава ип, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар экспорти бўйича музокараларга кўпроқ эътибор қаратаяпмиз. Бу ҳолат сўнгги йилларда Ўзбекистонда ишлаб чиқариш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг ёрқин натижасидир.

COVID-19 пандемиясига қарамасдан ушбу форматда онлайн-тадбирлар ва кўргазмалар ўтказилиши натижасида Ўзбекистон-Туркия ўзаро иқтисодий муносабатлари тикланиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми пандемиядан олдинги давр кўрсаткичларига яқинлашмоқда. Жумладан, 2021 йилнинг январь-май ойларида икки давлат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,3 миллиард долларни ташкил қилди.

Жорий йилнинг 1 январдан 15 июнгача бўлган даврда Ўзбекистондан Туркияга товарлар экспорти ҳажми (қимматбаҳо металлар ва энергия манбаларини ҳисобга олинмаганда) 730,2 миллион долларга етди.

 Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонларининг онлайн-музокаралари 24 июнга қадар давом этади.

Мавзуга оид

Ўзбек мева шарбатлари Жанубий Кореянинг ...

Жанубий Кореянинг «Maybee Global Ltd.» компанияси катта ижрочи директорлари Пак Дэбок ва ...

Корея-Ўзбекистон ишбилармонлари ассоциац...

Бугун Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчиси Виталий Фен Корея Республикаси Савдо, саноат ва энерг...

«Ширин Қудуқ» маҳалласи аҳолисига Испани...

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокимлиги вакиллари туманнинг «Ширин Қудуқ» маҳалласида ист...

Сўнгги янгиликлар