Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


23/Сентябрь/2021   Долзарб

Ўзбекистон ТИВда БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди


ТОШКEНТ, 23 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бюроси раҳбари Ашита Миттал билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТнинг мазкур бошқармаси ўртасидаги минтақада гиёҳвандлик таҳдидига қарши туриш, гиёҳванд моддалар истеъмоли ва савдосини камайтириш, уюшган жиноятчилик ва халқаро терроризм, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар 2017-2020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон ва бошқарма ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" муваффақиятли амалга оширилганини мамнуният билан қайд этди. Ушбу дастур ўзаро алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди. Мулоқот чоғида ушбу йўналишдаги янги “Йўл харитаси”ни тезроқ қабул қилиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбирда, шунингдек, 21 сентябрь куни Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармаси билан биргаликда Марказий Осиё мамлакатлари учун 2022-2025 йилларга мўлжалланган минтақавий дастурни имзолашда биргаликда ҳаракат қилиш, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиё давлатларини қамраб оладиган Гиёҳвандликка қарши ҳаракатлар қўшма режасини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Учрашувда ушбу йўналишда, шунингдек, глобал ва икки томонлама кун тартибининг бошқа долзарб масалалари бўйича конструктив ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлик тасдиқланди.

Мавзуга оид

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистон иқлим ў...

Ўзбекистон-Нидерландия дўстлик жамғармаси раиси Далия Чакар Президент Шавкат Мирзиёевнинг ...

Туркий кенгашга аъзо давлатлар миграция ...

7 май куни навбатдаги видеоанжуман Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлака...

Франциядан муносабат: Туркий кенгаш самм...

Аҳмет Ограш, «Afra voyages» компанияси бош директори

Сўнгги янгиликлар