Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва Саудия Арабистони элчиси аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқди

ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Саудия Арабистони элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда Ўзбекистон–Саудия Арабистони муносабатларини кенгайтириш ҳолати ва истиқболлари, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра ишлари бўйича вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқди.

Учрашувда, шунингдек, айрим минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, 29 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра зиёратчиларини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Қозоғистон элчиси Ўзбекистонда дипломати...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунл...

Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар ваз...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Душанбе шаҳрида Тожикистон ...

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги битим кучг...

13 октябрдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси Ҳукуматлари ўрт...

Сўнгги янгиликлар