06/Декабрь/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Миср элчиси Амира Фаҳмий билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Миср ҳамкорлиги, халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ўзаро муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни фаол илгари суриш тарафдори эканлигини билдирди.
Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқотда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)