24/Май/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКEНТ, 24 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов кеча Теҳрон шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Хусрав Нозирий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусрав Нозирий таъкидлаганидек, Ўзбекистон ИҲТнинг жуда муҳим аъзо давлати бўлиб, республиканинг ташкилотни янада ривожлантиришдаги муҳим ўрни ва улкан ҳиссасини муносиб эътироф этади.
Мамлакатимизнинг ИҲТга амалдаги раислиги ва Ўзбекистон Президентининг ташкилотнинг 2021 йил ноябрь ойида Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган саммитида илгари сурган ташаббуслари ҳаётга татбиқ этилишига юксак баҳо берилди.
Учрашувда 2022 йилда ИҲТ доирасида қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт-логистика, энергетика ва экология соҳаларида тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.