Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Июль/2022   Ватандошларимиз

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонида ўзбек диаспораси вакиллари билан учрашди

ЖИДДА, 28 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ф.Сидиқов бошчилигидаги делегациянинг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Жидда шаҳрида истиқомат қилаётган ўзбек миллатига мансуб Бухорийлар диаспораси вакиллари Абдулазиз Марғилоний, Усома Кўқандий ва Абдуллоҳ Қашқарий билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мулоқот чоғида мамлакатимизда рўй бераётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, устувор йўналишлар, ислоҳотлар муҳокамаси ва бу жараёнда фуқароларнинг иштироки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида билдирилган таклифлар ҳақидаги атрофлича маълумотлар  саудиялик ватандошларнинг эътиборига ҳавола этилди.

Шу ўринда мамлакатимиз Асосий қонунига “хорижда яшаётган ватандошлар билан мунтазам алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш ҳақида”ги конституциявий нормани ҳамда “Инсон – жамият – давлат” тамойилини киритиш масаласи кўриб чиқилаётгани алоҳида қайд этилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган бизнес қулайликлари, республикадаги сармоявий ва сайёҳлик муҳитининг жозибадорлиги ҳамда эркин иқтисодий зоналар фаолияти ҳақидаги батафсил маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама муносабатлар янада ривожланиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳозирги кунда Подшоҳлик томонидан республикага 2,5 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инвестициялар киритилаётган бўлса, ушбу кўрсаткични икки-уч баробарга ошириш йўлида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани қайд этилди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган суҳбат чоғида Саудия томони вакиллари Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ва бошқа йўналишлардаги ислоҳотларни юқори баҳолашди.

Шу билан бирга, хорижлик ватандошлар ҳозирги кунларда Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз тартибни жорий этиш масаласи кўрилаётганидан мамнуният билдиришди.  

Мавзуга оид

Ўзбекистон дипломатлари Қозоғистоннинг А...

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари ушбу шаҳардаги хусусий шифохона ...

Чеченистон олий ўқув юртларида таҳсил ол...

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консули Бурхон АлиқуловЯкорь Чеченистон фан ва таъ...

Ўзбекистон Бош консуллиги ватандошларими...

Мамлакатимизнинг Оқтов шаҳридаги Бош консуллиги қаттиқ совуқ ҳаво туфайли Қозоғистон автом...

Сўнгги янгиликлар