Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Декабрь/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Польшанинг ЕХҲТга раислигига юқори баҳо берди

ТОШКЕНТ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Польша элчиси Радослав Грукни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон-Польша кўп қиррали ҳамкорлигига оид кенг кўламли масалалар таҳлил қилинди.

Владимир Норов ЕХҲТга Польша раислигига ва жорий йилнинг 1-2 декабрь кунлари Лодзь шаҳрида бўлиб ўтган ташкилот Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши якунларига юқори баҳо берди.

Ўзбекистон делегациясининг 30 ноябрь – 3 декабрь кунлари Польшага ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш ва ишбилармон доиралар вакиллари учун ўзаро асосда қулай шароитлар яратиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Шу нуқтайи назардан, Польшада ишлаётган ўзбекистонлик тадбиркорлар дуч келаётган аниқ муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Музокараларда миграция соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш, бу борада қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Анвар  Илёсов олган сурат («Дунё» АА)

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирла...

Бугун Ўзбекистон ва Россия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида ...

Швеция элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Швециянинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳ...

Ўзбекистон ва Португалия Ташқи ишлар ваз...

Жорий йил 22 апрель куни Ўзбекистон ва Португалия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёс...

Сўнгги янгиликлар