28/Январь/2023 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 28 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов кеча Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, Бахтиёр Саидов Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилгани муносабати билан Озарбайжон томонига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.
Ушбу ҳодиса синчковлик билан ўрганилгач, барча айбдорлар жавобгарликка тортилишига умид билдирилди.