Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

02/Декабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 28-йиғилишида иштирок этди


ТОШКЕНТ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Стокгольм шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 28-йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Швеция раислигида ўтган учрашувда ЕХҲТ маконида ҳарбий-сиёсий, иқтисодий-экологик ва инсоний ўлчовлардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз нутқида йиғилиш иштирокчилари эътиборига мамлакатимизда кечаётган демократик ўзгаришлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни ҳавола этди.

Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда ижобий суръатларда ривожланаётгани, жумладан, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш соҳаларида техник ёрдам кўрсатиш бўйича лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди. Ўзбекистон томони ҳамкорликни давом эттиришга ҳамда барча соҳалар бўйича долзарб дастурлар сонини мутаносиб равишда оширишга тайёр экани таъкидланди.

Қайд этилганидек, ЕХҲТ фаолиятида иқтисодий ва экологик омилларнинг аҳамиятини кучайтириш муҳим бўлиб, бу кенг қамровли хавфсизлик концепциясини тўлиқроқ амалга оширишга имкон беради. Шу муносабат билан ўзаро савдони кенгайтириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, аграр секторда янги технологияларни жорий этиш, табиатни муҳофаза қилиш ва биохилма-хилликни сақлаш масалаларидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишилган саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарур.

ЕХҲТнинг ҳамкор-мамлакати саналган Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бу мамлакатда гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш юзасидан шошилинч чораларни кўришга чорлади.

Мавзуга оид

ТИВ: Қозоғистон Республикасининг Туркист...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ўзбекистон фуқаросининг 2022 йил 17 январь ...

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва БМ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун БМТнинг Ўзбекистондаги...

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринб...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев бугун Европада хавфсизл...

Сўнгги янгиликлар