06/Декабрь/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Буюк Британия элчиси Тим Торлотни қабул қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг музокаралари (1 декабрь куни, Лодзь) ҳамда Буюк Британиянинг 73 етакчи компаниясининг 126 нафар вакиллари иштирок этган Ўзбекистон-Буюк Британия савдо ва саноат кенгашининг 26-йиғилиши (30 ноябрь, Тошкент) самарали натижаларни қайд этилди. Мазкур тадбирлар давомида эришилган барча келишувларни амалда татбиқ этиш зарурлиги таъкидланди.
Бўлажак турли даражадаги қўшма алоқаларни, хусусан, 15 декабрь куни Тошкент шаҳрида ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги йиғилишини ўтказишнинг ташкилий масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Элчи Британия экспертлари иштирокида ГСП+ тизимидан фойдаланиш, капитал бозори ва банк секторини ривожлантириш бўйича Буюк Британия тажрибасини ўрганиш юзасидан семинарлар ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
Маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)