29/Июнь/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Беларусь элчиси Леонид Маринични қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, бўлиб ўтган суҳбат чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонларнинг халқаро институтлар, жумладан, БМТ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки ва кўп томонлама шаклларда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва уларнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилади.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)