Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


29/Июль/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва МОМАММ директори минтақада гиёҳванд моддаларнинг қонунга хилоф равишда айланишига қарши кураш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 29 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш маркази (МОМАММ) директори Рустам Мирализодани қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, суҳбат чоғида томонлар минтақада гиёҳванд моддаларнинг қонунга хилоф равишда айланишига қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва қўшма чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш йўлларини муҳокама қилди.

 МОМАММ директори Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларни, мамлакатимизнинг Марказга аъзо бошқа давлатлар билан самарали ҳамкорлигини юқори баҳолади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов Европа Иттифоқининг Ўзбе...

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакилига ю...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан, мамлакатимизнинг БМТдаги доимий в...

Ўзбекистон-Франция ташқи ишлар вазирлик...

Бугун Ўзбекистон ва Франция Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг ...

Сўнгги янгиликлар