Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Июнь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Марказий Осиёда қонун устуворлиги дастури Бошқарув қўмитасининг биринчи йиғилишида сўзга чиқди


ТОШКEНТ, 4 июнь. /"Дунё" АА/. Бугун Марказий Осиёда қонун устуворлиги дастурининг Бошқарув қўмитасининг биринчи йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, тадбирда Марказий Осиё, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Европа Кенгаши судлов, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва бошқа масалалар билан шуғулланадиган давлат органлари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Учрашув доирасида Европа ва Марказий Осиё ўртасида умумий ҳуқуқий маконни кенгайтириш, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, шаффофликни таъминлаш ва иқтисодий жиноятларга, коррупцияга қарши курашиш тизимлари самарадорлигини ошириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов ўз нутқида иштирокчиларни инсон ҳуқуқлари ва суд тизимини ислоҳ қилиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ва ютуқлар билан таништирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Индонезия ташқи ишлар вази...

Бугун Ўзбекистон ва Индонезия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида икки мамлакат ҳамкорлигини...

Термиз шаҳрида Ўзбекистон-Афғонистон биз...

Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия бошқармасидан маълум қилишларича, бугун Термиз...

Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлар...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Тошкент шаҳрига расмий ташриф билан ...

Сўнгги янгиликлар