18/Май/2022 ТИВ янгиликлари
БРЮССЕЛЬ, 18 май. /«Дунё» АА/. Ташриф билан Брюсселда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов кеча Европа ташқи саъй-ҳаракатлар хизмати Бош котибининг ўринбосари Энрике Мора билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Томонлар икки томонлама ва минтақавий кун тартибига доир бўлажак тадбирлар, жумладан, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «ЕИ – Марказий Осиё» ўзаро боғлиқлик ва барқарор ривожланиш бўйича вазирлар конференцияси юзасидан фикр алмашдилар.