Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Июнь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Покистон элчиси юқори даражадаги халқаро конференцияда Покистон вакилларининг иштирокига доир масалаларни муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 3 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Покистон элчиси Саид Али Асад Ғилонийни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

 Бўлажак расмий учрашувлар жадвали ҳамда 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда Покистон вакилларининг иштирокига доир масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид

«Марказий Осиё — Хитой» иккинчи вазирла...

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Хитойнинг Шэньси провин...

Ўзбек дипломатлари Оҳангарон шаҳридаги м...

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ходимлари Оҳангарон шаҳридаги қатор маҳаллалардаги м...

Хорижий дипломатлар Ўзбекистонда вино са...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги мамлакатимиз Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳ...

Сўнгги янгиликлар