Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Январь/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитасининг янги директорини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 13 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 1 январдан Тошкент шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси директори лавозимига тайинланган Руслан Мирзаевни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири


ТИВ маълумотига кўра, вазир Руслан Мирзаевни лавозимга тайинлангани билан табриклаб, Ўзбекистон томони ШҲТнинг терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда аъзо давлатлар ҳамкорлигини таъминлаш бўйича асосий органи ҳисобланган МАТТ фаолиятига муҳим аҳамият қаратишини таъкидлади.

 Учрашувда ШҲТ МАТТ доирасида ҳамкорликнинг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражаларда бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши 17 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши масъул ходими Руслан Мирзаев номзодини ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимига тасдиқлаган эди.

У  2019-2021 йилларда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасига раҳбарлик қилган Тожикистон вакили Жумахон Ғиёсов ўрнини эгаллади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўй...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматилла Эргашев бугун Покистон...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ Ижроия...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижрои...

Теҳронда Ўзбекистон-Эрон дипломатик муно...

Теҳрон шаҳрида 23 май куни Ўзбекистон билан Эрон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилг...

Сўнгги янгиликлар