04/Декабрь/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /Дунё» АА/. Польшада ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 2 декабрь куни Лодзь шаҳри мери Ханна Здановска билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, Лодзь вилояти билан савдо-иқтисодий соҳада ҳамда Ўзбекистон бозорига инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Лодзь вилояти ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Тикув-тўқимачилик саноатида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва унинг ҳажмини сезиларли даражада ошириш ҳамда Польшага экспорт маҳсулотларини етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар ўзаро манфаатли барча соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.