Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Қоҳирадаги «Ал-Азҳар» мажмуаси Ислом тадқиқотлари академиясига ташрифи Миср ОАВ диққат марказида

ҚОҲИРА, 27 май. /«Дунё» АА/. Қоҳира шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқовнинг «Ал-Азҳар» мажмуаси Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Назир Муҳаммад Назир билан ўтказган учрашуви Миср оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилаётир, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Хусусан, «Ал-Азҳар» мажмуаси веб-саҳифаси, «ал-Аҳрам», «Масравий», «Садо ал-Балад», «Вето», «Набд», «Дастур» сингари оммавий ахборот воситалари мазкур учрашув тафсилотларига оид хабар-мақолаларни ўз ўқувчиларининг эътиборига ҳавола қилди.

Уларда бўлиб учрашув чоғида кўпгина соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, турли илмий анжуманларни ташкил этиш, атамаларга тўғри шарҳ бериш, экстремистик ғоялар ва исломофобия билан курашиш соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масаллари муҳокама қилингани атрофлича қаламга олинган.

«Кўплаб илмий ва тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик Меморандумларини имзолаш, имом-хатибларни тайёрлаш, араб тилини ўргатиш, «Ал-Азҳар»да таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди,- деб ёзади Миср нашрлари. - Ҳамкорлик учун «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари, Бош имом шайх Аҳмад ат-Таййибнинг 2018 йил октябрь ва 2020 йил март ойларида Ўзбекистонга ташрифлари доирасида эришилган келишувлар мамлакатларимиз диний-маърифий муассасалари ўртасида илм-фан, таълим ва дин соҳаларидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда».

Миср оммавий ахборот воситалари қайд этганидек, учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги узоқ тарихга бориб тақаладиган ўзаро дўстона муносабатлар алоҳида таъкидланди. Ислом тамаддунини тадқиқ этиш, буюк алломалар меросини авайлаб асраш ва бугунги авлод истиқболи билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

«Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари «Ал-Азҳар» аш-Шарифнинг бутун дунёда тутган ўрнини ҳамда «Ал-Азҳар» олимларининг атамаларни шарҳлаш  фаолиятини юқори баҳолади», деб ёзади Миср оммавий ахборот воситалари. Шунингдек, эълон қилинган мавзуга оид материалларда Ўзбекистон делегацияси раҳбари Ислом тадқиқотлари академияси билан ўзаро ҳамкорликни барча йўналишларда кенгайтириш, жумладан, «Ал-Азҳар» билан биргаликда кадрлар тайёрлаш, илмий китоблар ва нашрлардан унумли фойдаланиш, араб тилини ўқитиш билан боғлиқ лойиҳаларни тадбиқ этишга тайёрлигини тасдиқлагани ҳам алоҳида қайд этилган.

Мавзуга оид

Ўмон Султонлиги нашри Ўзбекистон Халқаро...

Ўмон Султонлигида чоп этиладиган «Asdaa Oman» газетаси саҳифасида «Ўзбекистон Халқаро Исл...

Камбағалликни қисқартиришнинг ўзбек мод...

Европа Иттифоқининг «EU Reporter» онлайн-нашрида «Камбағалликни қисқартиришнинг ўзбек моде...

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари Ўз...

«Инфозакон» онлайн-нашрида «Янги Ўзбекистон ёшлари - янги куч ва янги имкониятлар» сарлавҳ...

Сўнгги янгиликлар