Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

08/Декабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Душанбеда БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари билан учрашди


ДУШАНБЕ, 8 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Тожикистон пойтахтида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Наталья Герман билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва МОПДММ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Ўзбекистон томонидан БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказининг минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш, конструктив ва ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланишни таъминлашдаги ролини юксак қадрланиши таъкидланди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашилди. Шу нуқтаи назардан, учрашувда қайд этилганидек, Ўзбекистон ва БМТнинг афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳим ўрин тутади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Япония таш...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Япония ташқи ишлар вазирининг парлам...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қирғизистон ташқи...

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов "Италия – Марказий Осиё" вазирлар у...

Тошкентда Венгриянинг янги тайинланган э...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Венгрия элчиси этиб тайинланган Дьюл...

Сўнгги янгиликлар