Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

25/Октабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳиндистондан келган халқаро кузатувчилар билан учрашди


ТОШКEНТ, 25 октябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Ҳиндистондан келган халқаро кузатувчилар – Глобал тадқиқотлар институти президенти Ашок Сажанхар, Мудофаа тадқиқотлари ва таҳлили институти директори Сужан Чиной ва “Вивекананда халқаро жамғармаси” таҳлилий маркази эксперти, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Сканд Таял билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ҳиндистонлик экспертлар Ўзбекистон томонини Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Уларнинг фикрича, 24 октябрь кунги сайлов умумэътироф этилган демократик тамойилларга мос равишда очиқ ва ошкора ўтди.

Ҳиндистон ҳукумати Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, Деҳли Ўзбекистон раҳбариятининг минтақадаги давлатлар билан яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат тамойиллари асосидаги муносабатларни ривожлантириш сиёсатини олқишлайди ва юксак қадрлайди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ...

Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ис...

Эртага Тошкент шаҳрида «Европа Иттифоқи ...

1 июль куни Тошкент шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» сиёсат ва хавфсизлик масала...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири мамлакатим...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Саудия Арабистони элчиси Ҳишам ас-Су...

Сўнгги янгиликлар