Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


27/Июль/2021   ТИВ янгиликлари

Латвия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлаяпти


ТОШКЕНТ, 27 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Латвия элчиси Михаилс Попковсни Ўзбекистондаги дипломатик миссияси тугаётгани муносабати билан қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, вазир элчининг Тошкентдаги дипломатик ваколатхона раҳбари лавозимида ишлаган чоғида Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

 Учрашувда сиёсий мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Михаилс Попковс Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида унга доимий ёрдам кўрсатилгани ва самарали ҳамкорлик учун миннатдорлигини изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, Михаилс Попковс 2017 йилдан бери Ўзбекистондаги элчихонани бошқариб келмоқда. У Бухорода туғилган ва вояга етган.

Мавзуга оид

Польша элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини ...

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимиздаги диплом...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Швейцария ...

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Швейцариянинг мамлакатимизда янги тайинланган ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳ...

Анвар Абдуҳалимов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги...

Сўнгги янгиликлар