Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Ноябрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Брюссель шаҳрида халқаро ҳамкорлик бўйича еврокомиссар билан учрашди

ТОШКЕНТ, 16 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация кеча Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ютта Урпилайнен билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Европа томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, республикамиз замонавий ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ва эришган ютуқлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

 Томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияси доирасидаги алоқаларни муҳокама қилди.

 Илгари қабул қилинган қўшма ташаббус ва дастурларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, турли даражадаги ҳамда шаклдаги бўлажак учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.

 Делегациялар Афғонистондаги вазият ва халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари доирасида ушбу мамлакатга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш имкониятлари юзасидан фикр алмашди.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Брюсселда Ўзбекистон - Европа  Иттифоқи музокаралари бошланди. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Антигуа ва Барбуда билан дипл...

Кеча Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон билан Антигуа ва Барбуда ўртасида дипломатик муносабатлар...

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ТИВ раҳбарла...

Бугун Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Пак...

Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик масалала...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи элчиси Шарлотта Адриан билан учрашув бў...

Сўнгги янгиликлар